Болалар хонасини тўғри таъмирлаш: 8 та дизайнерлик маслаҳати
Болалар хонаси — ўзига хос макон! Уйингизнинг бошқа хоналари биринчи навбатда сизнинг дидингиз ва хоҳишингиз бўлса, болалар хонаси — боланинг ҳудудидир. Сизнинг жажжи фарзандингиз катта эҳтимол билан мебел ва пардаларга мос гулқоғоз танлашни ёки шифтга биллур қандил осишни хоҳламаса керак… Ушбу хонани яратишдаги энг асосий маслаҳат — фарзандингизнинг фикрига қулоқ солинг, маконни унинг истаклари атрофида, бироқ эргономика ва хавфсизликни ҳисобга олган ҳолда қуринг… Қийин туюладими? Ҳа, бу осон эмас, аммо имконсиз ҳам эмас! Тажрибали дизайнер сифатида мен сизга ушбу ҳудуд дизайнини тасаввур қилиш ва унга «пойдевор қўйиш»га ёрдам берадиган бир нечта фундаментал маслаҳатларни бера оламан.
ZONALASHTIRISH
Кўпинча болалар хонасини мустақил равишда (дизайнерсиз) яратаётганда, катталар ушбу макон қанчалик кўп функсияларни ўз ичига олиши кераклигини тасаввур ҳам қила олишмайди. Бу ерда бола дарс қилиши, меҳмонларни кутиб олиши ва «шўхлик қилиши» керак… Шунинг учун ўзингиз чизиб оладиган режада фарзандингизга керак бўладиган барча функсионал зоналарни албатта ажратинг. Улар, албатта, ёшга ва қизиқишларга боғлиқ бўлади… Шунингдек, улғайишини ҳисобга олган ҳолда зоналарни ўйлаш керак: масалан, агар болангиз мактабгача ёшда бўлса, у тез орада дарс қиладиган иш зонасини ҳозирданоқ кўзда тутиш мақсадга мувофиқдир.
Камида тўртта зона зарур: ўйин, дам олиш, ўқиш ва спорт учун. Мактаб ўқувчиси ёки ўсмир хонасида уларга китоб ўқиш бурчаги, гардероб ва тенгдошлари билан учрашиш учун мини-меҳмонхона қўшиш мумкин.

XAVFSIZLIK
Хавфсизлик — айниқса болалар хонаси учун жуда муҳим эканлигига сизни ишонтириб ўтирмайман. Ўйлайманки, барчаси шундоқ ҳам тушунарли. Савол шундаки, уни қандай таъминлаш керак?
Биринчидан, фақат экологик материалларни танланг (мутлақо табиий бўлиши шарт эмас, лекин албатта EKOLOGIK бўлиши — яъни барча зарур Гостларга мувофиқ тайьорланган ва болалар хоналарида фойдаланиш учун мўлжалланган бўлиши лозим).

Иккинчидан, болалар хонасининг эшиги ичкаридан қулфланмаслиги керак.
Учинчидан, барча электр коммуникатсияларини девор ичига ёки пол остига ишончли тарзда яширинг, барча розеткалар эса ҳимоя қопқоқлари ёки пардачалари билан жиҳозланган бўлиши шарт.
Тўртинчидан, дераза конструксиясига эътиборли бўлинг — табақалар калит билан ёпилса айни муддао бўлади, шунингдек, панжаралар бўлиши шарт.

Бешинчидан, подиумли конструксиялар ва икки қаватли краватлар — болалар хонаси учун ажойиб вариант, бироқ фарзандингиз 4 ёшдан катта бўлсагина.
MUSTAQILLIKNI SHAKLLANTIRAMIZ
Ёдда тутингки, болалар хонаси — бу фарзандингизнинг микродуньоси, демак, у бу ерда тўлақонли хўжайиндир. Бола мустақил фойдалана олиши учун барча мебелларни (айниқса, буюмларни сақлаш учун) унга мос қилиб харид қилинг.

Макон ўлчамини кичрайтирувчи баҳайбат шкафлар ўрнига енгил стеллажлар сотиб олинг ёки крават, стол, ўриндиқ остидаги тортма қутилардан фойдаланинг. Жойни яхши тежайди ва болалар хонаси дизайни билан ажойиб уйғунлашади — турли осма конструксиялар: саватлар, чўнтаклар, сексиялар, модуллар. Нимани танлашингиздан қатъи назар, барчаси хона эгаси учун қулай ва тушунарли бўлиши керак.
POLLAR
Мен болалар хонасига ковролин тўшашни тавсия этмайман — барибир бу доимий парваришга муҳтож материал, бундан ташқари, унда кўп чанг тўпланади ва бу болага доим зарар келтиради. Ажойиб вариант — табиий ёғоч, ламинат ёки пробка. Агар бу материалларнинг қаттиқлигидан хавотирда бўлсангиз, ўйин зонасига доим кичик гиламча тўшаб, атрофига ёстиқчалар сочиб қўйиш мумкин.

NAFAS OLUVCHI SHIFT
Менинг фикримча, болалар хонаси учун энг яхши вариант — махсус таркиблар, масалан, акрил бўёқ билан шунчаки бўялган шифт.
RANG PSIXOLOGIYASI

Болалар хонаси учун ранг танлаш ҳеч қачон осон бўлмаган. Бир томондан, катталар бу маконни уйнинг қолган қисми билан уйғунлаштиришни хоҳлашади. Бошқа томондан эса, кичкина маликангизга фақат пушти ранглар ёқиши мумкин…
Ёрқин аксессуарлар билан бойитилган нейтрал гамма муроса бўлиши мумкин. Бутун формула жуда оддий: кўчма буюмлар — ёрқин, статсионар буюмлар эса пастел ва монохром оҳангларда бўлади.
YORUGʻLIK DIZAYNI

Доимо амал қилиш осон бўлган классика: битта умумий марказий ёруғлик манбаи (қандил) ва муайян зоналардаги (ўйин, ўқиш, уйқу) маҳаллий чироқлар. Энг муҳими: светодиодлар ва галоген лампалардан фойдаланиш MUMKIN EMAS. Болаларнинг (айниқса кичкинтойларнинг) кўзлари бундай ёрқин ёруғликка ҳали мослашмаган.
Болалар хонаси учун мот колбали ёки уч қатламли люминофорли (4200 К) криптон лампалар аъло даражада мос келади. Хавфсизлик мақсадида розеткаларни баландроққа (полдан 150–160 см баландликда) ўрнатиш мақсадга мувофиқдир.
QIZIQISH UYGʻOTISH
Ўйлайманки, болалар хонасини яратиш ҳар қандай дизайнер учун гарчи жуда мураккаб бўлса-да, JUDA HAM KREATIV жараёндир! Бу ерда тасаввурингиз учун деярли чегара йўқ. Энг муҳими — боланинг эътиборини жалб қилиш! Мутахассис ушбу маконга қандайдир ўзгача — болаларча ва қувноқ кайфият қўшиш йўлини доимо топади.
Деворларга расм чизинг, ўз декорингизни яратинг, ноодатий аксессуарлар ўйлаб топинг, ёрқин расмлар ва постерлар осинг, бўр билан ёзиладиган доскалардан фойдаланинг — буларнинг барчаси болаларга жуда ёқади. Улар сиз билан бирга ижод қилишлари мумкин. Болалар хонасидаги деворлар — бу биринчи навбатда ижод учун майдондир!
Болалар хонасини яратишда, аввал айтганимдек, ижодкорлик, креативлик ва хавфсизлик чоралари ўртасида, ички бола билан бугунги катта одам ўртасида мувозанат топиш муҳим — профессионал дизайнер айнан шундай йўл тутади.


