NEOSTYLE жамоаси Италияда, Милан шаҳрида
Бош директор Элдар Мураков бош дизайнер Виталий Комаров билан биргаликда Италияга, Милан шаҳрига хизмат сафари билан жўнаб кетишди. Режада Европанинг энг сара брендлари бўлган Римадесио ва Б&Б Италиа каби мебел фабрикаларига ташриф буюриш кўзда тутилган. Сўнг машҳур италян ёритиш тизимлари ишлаб чиқарувчиси Флос ишлаб чиқариши билан танишиш. Шунингдек, диққатга сазовор жойларни томоша қилиш, шаҳар бўйлаб сайр ва италян ошхонасидан баҳраманд бўлиш. Ушбу ажойиб имкониятни бизга "Мебел №1" салони тақдим этди, лойиҳаларни жиҳозлаш соҳасида бебаҳо тажриба орттириш имконияти учун ҳамкорларимизга чексиз миннатдорчилик билдирамиз.









