Энг урфдаги услуб қандай?
Буюртмачиларимизнинг асосий истакларидан бири — узоқ вақт давомида долзарб ва замонавий бўлиб қоладиган интерьер яратиш… Ахир бир неча ўн йиллаб таъмирлаш қилиб, ҳеч нарсани ўзгартирмасдан ва ҳамон долзарб бўлиб қолишни хоҳлайсиз-да…
Бироқ бу истак деярли амалга ошмайди: агар сиз замонавий ва урфдаги интерьерлар етакчиси бўлиб қолишни истасангиз, интерьер дизайнини ҳар 5 йилда ўзгартириб туриш керак. Лекин! Айнан шунинг учун мен мижозларимизга доим айтаман — интерьерни ўзингиз учун ва ўзингизга мослаб қилинг, шунда у сиз учун жуда узоқ вақт (эҳтимол бутун умрга!) долзарб бўлиб қолади.
Шунга қарамай, бу кириш сўзидан сўнг айтиш жоизки, вақт ўтиши ҳам таъсир қилолмайдиган интерьер услублари мавжуд… Мен классик услублар ҳақида гапиряпман, аниқроғи учта йўналишни ажратиб кўрсатган бўлардим. Нега айнан классика ва қайси йўналишлар ҳақида сўз бормоқда — қуйида ўқинг
Классик услуб — интерьер учун энг яхши ечим
Уй — бу энг аввало бизнинг таянчимиз ва қўрғонимиз, барқарорлик ва хавфсизлик ҳисси. Классик интерьер ўзида шинамлик ва уйғунликнинг барча жиҳатларини мужассам этган, шунинг учун унда ўзингизни айниқса хавфсиз, хотиржам ва осуда ҳис қиласиз.
Иккинчи муҳим жиҳат — ижтимоий мақомни намойиш этиш. Барча классик интерьерлар деярли санъат асаридир: қимматбаҳо материаллар, нафис аксессуарлар, ҳашаматли мебел… Буларнинг барчаси ўзини кўрсатмоқчи бўлган, сояда қолишни истамайдиганлар учун айни муддао. Барча даврларда ҳам шундай бўлган.
Учинчиси, мен алоҳида таъкидламоқчи бўлган нарса — классик интерьернинг асосий сири. У ҳар доим долзарб, чунки симметрия ва мутаносиблик қонунлари асосида қурилган (бу гўзаллик қонунлари милоддан аввал шаклланган ва ҳозиргача долзарб!).
Неоклассика: асосий тамойиллар
Айнан шу йўналиш узоқ йиллардан бери долзарблигини йўқотмай келмоқда. Шунинг учун мангу интерьерлар ихлосмандларига замонавий классикани тавсия қиламан. Бу услуб анъанавий сарой классикасига қараганда анча мослашувчан. Қисқача айтганда — бу замонавий дуньодаги замонавий хонадон учун классик услуб.
Услубнинг асосий хусусиятлари:
Вазмин ранглар гаммаси Табиий материаллар Асил шакллар Композитсиянинг классик усуллари Декорда меъёр Кўп ҳаво Ёритиш ссенарийларининг хилма-хиллиги
Анъанавий классикадан асосий фарқи — бу услубда замонавий трендлар учун жой бор.
Америка классикаси
Классик оқимдаги замонавий йўналишлардан бири (гарчи бу услуб аллақачон кўп йиллик тарихга эга бўлса ҳам), сўнгги беш йилда у жуда машҳур бўлиб кетди. Айниқса қувонарлиси шундаки, замонавий қурилиш соҳаси ушбу йўналиш доирасида дизайн яратиш учун аксессуарлар, мебел, тўқимачилик маҳсулотлари ва декордан иборат улкан танловни тақдим этади.
Услубнинг таркибий қисмлари:
1. Асосий ранглар — барча табиий туслар: сарғиш (беж), кулранг, қаймоқранг, жигарранг. Контрастлар учун бордо, хотиржам кўк, оч яшил ва ёғоч тусларидан фойдаланилади.
2. Анъанавий америка мебели — мураккаб бўлмаган қия шакллар, ўткир бурчакларсиз ва замонавий тўғри чизиқларсиз.
4. Услуб симметрия ва тўғри геометрияга мойил.
5. Пол қопламаси нейтрал, илиқ тусларда, баланд плинтуслар. Кафел, тош ва бошқа материаллар табиий тусларда қўлланилади.
6. Кўп миқдорда ганчкор безаклар (лепина) йўқ, аммо силлиқ профилли шифт карнизлари ва девор молдинлари бор. Шифтлар оқ, текис, баланд карниз билан ҳошияланган. Агар хонанинг баландлиги имкон берса, кессонли конструксиялар бўлиши мумкин.
7. Деворлар бўялган, бир хил тусда, гулқоғозлар анча кам қўлланилади.
8. Қандиллар ва ёритгичлар классик, замонавий ёки классикага мослаштирилган. Кўплаб стол лампалари.
Ар-деко — ҳар куни байрам
Классиканинг бу йўналиши ҳар қачонгидан ҳам машҳур. Тўғри, катта харажатларни талаб қилади, аммо шундай интерьерни амалга ошира олсангиз — ҳеч ким бефарқ ўтиб кетолмайди.
Мен ар-деко услубидаги дизайн дабдабали, ҳашаматли интерьерни хоҳлайдиган, аммо анъанавий серҳашам классикага тайьор бўлмаганлар учун мос деб айтган бўлардим.
Услубнинг хусусиятлари:
Контраст ранглар гаммаси (айниқса оқ-қора ранглар маъқул) Экзотик материаллар Аниқ геометрия ва графиклик Театр ва декоратсиялар муҳити
Мана, менинг фикримча, яна узоқ вақт долзарб бўлиб қоладиган учта йўналиш… Нега мен замонавийроқ ва минималистик услублар ҳақида ҳеч нарса айтмадим? Менимча, гап шундаки, бу услублар жуда ўзгарувчан — бугунги ва ўтган йилги замонавий услубдаги интерьерни таққослаб кўринг… Уларнинг қанчалик фарқ қилишидан ҳайратда қоласиз!
Тажриба шуни кўрсатадики, классика замондан ташқарида қолади ёки айтганимдек яна қайтараман — дизайнни ўзингиз учун қилинг, чунки ҳар биримиз гўзалликни турлича ҳис қиламиз.
Хулоса қилиб айтганда, қандай услубни танламанг, у айнан сизга яқин бўлсин, шундагина у узоқ йиллар давомида сизга албатта ёқади.
Турли услублардаги бошқа интерьерларимизни бу ерда кўришингиз мумкин


